Тошкентда бешта қиз бир бўлиб мактабдошини калтаклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча ижтимоий тармоқларда бир неча қиз бошқа бир қизни дўппослагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, 2023 йил 25 апрель куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани “Самарқанд дарвоза” МФЙ, Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган. Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г. лар билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаб тарқатган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ўқувчи қиз қурилиш объектида “самосуд” қилинган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг