Тошкентда вагон устига чиққан эркакни кучли ток урди
3-саҳифа
−
12 сентябр 2024 7832 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги вагон устига чиққан эркак кучли ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 20:25 ларда бир нафар фуқарони кучли ток ургани ҳақида хабар келиб тушган. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилиб, 16-шифохонага олиб борилган. Шифокорлар беморнинг 80 фоиз танаси куйганини маълум қилган.
Маълум бўлишича, марҳум бекорчиликдан поезд устига чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги сув ҳавзасида 18 ёшли йигит ток уриши оқибатида вафот этганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август