Тошкентда уй-жой масаласида эксперимент ўтказилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Тошкент шаҳрида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан Тошкент шаҳрида ижтимоий уй-жойларга мурожаат қилиш давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали жорий қилиш белгиланмоқда.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида экcперимент тариқасида тадбиқ этилаётган ижтимоий уй-жойларга мурожаат қилиш Давлат хизматлари жорий этилиши тизими ўз самарадорлигини кўрсатган тақдирда, мамлакат бўйлаб мазкур тизим 2021 йил 1 июлдан бошлаб тадбиқ этилади.

Қайд этилишича, қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин:

•    турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;

•    ҳар бир оила аъзоси ўн олти квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;

•    ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно;

•    қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;

•    уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида уч йил доимий рўйхатда турган фуқаролар.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент уй-жой

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг