Тошкентда ўтган муай-тай кечасида қандай натижалар қайд этилди?
Спорт
−
20 Ноябрь 2021
5919Кеча, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида профессионал муай-тай бўйича “U1” турнири ўтказилди. Унда 7 нафар ўзбекистонлик спортчилар рингга кўтарилди.
Оқшомнинг марказий жангида Ўзбекистон вакили Жаҳонгир Муҳаммади словакиялик Лукас Манденич билан Intercontinental чемпионлик камари учун баҳс олиб борди ва мағлубиятга учради. Тўлиқ 5 раунд давом этган беллашувда Маденич ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди.
Бундан ташқари, рингга кўтарилган олти нафар ўзбекистонлик муай-тай усталарининг барчаси рақибларини мағлубиятга учратди:
Мавлон Қаҳҳоров - Ҳусайн Носири (Эрон);
Шоҳрух Холмурадов - Виктор Хуго (Бразилия);
Мансурбек Толипов - Омар Морено (АҚШ);
Наимжон Тўхтабоев - Лассана Кулибали (Мали);
Мавлуд Тифиев - Виктор Хименес (Испания) (техник нокаут);
Бобир Тагиев - Абулфазл Алипур (Эрон).
Эслатиб ўтамиз, жанг оқшомида муай-тай бўйича 18 карра Жаҳон чемпиони грециялик Майк Замбидис фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.
LiveБарчаси