Тошкентда ўтган “Катта дубулға” турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар 12 та медални қўлга киритди
Спорт
−
03 Март
3125Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи турнир бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медални қўлга киритди.
Жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартига қадар Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи турнирга мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалига эга чиқди. Жами 12 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
Кумуш медаль:
-66 кг: Замахшари Бекмуродов;
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева;
-81 кг: Арслонбек Тожиев.
Бронза медаль:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров;
-60 кг: Анвар Иброҳимов;
-66 кг: Муҳриддин Тиловов;
-66 кг: Артём Штурбабин;
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов;
-90 кг: Нурбек Муртазоев;
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев;
+100 кг: Алишер Юсупов.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15