Тошкентда ўтадиган бокс чемпионатига бойкот эълон қилган жамоалар сони ошиб бормоқда
Спорт
−
15 Февраль 2023
21266Жорий йилнинг 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади. Кеча, 14 февраль куни бир қатор бокс федерациялари Тошкент мундиалига бойкот эълон қилди. Бу ҳақда “Tribuna.com” сайти хабар берди.
Ирландия ва Чехия бокс федерациялари 2023 йил март ойида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри мезбонлик қиладиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, шунингдек Тошкентда ўтадиган эркаклар ўртасидаги дунё биринчилигида иштирок этмайди. Икки мамлакатнинг мундиалда қатнашмаслигига сабаб, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёвнинг Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда эканлиги ва IBA’нинг “Газпром” билан ҳамкорллик қилишидир.
Яна бир сабаб Халқаро бокс ассоциациясининг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз байроқлари остида Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат бергани бўлмоқда.
Қайд этилишича, Буюк Британия ва Канада ҳам бўлажак Жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилишга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни АҚШ жамоаси ҳам Тошкент мундиалида иштирок этиш ниятида эмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси