Тошкентда ўндан ортиқ одам бир йигитни мажбуран машинага солиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
25 Июнь
13442Тошкент шаҳрида ўндан ортиқ йигит бир болани мажбуран машинага солиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча 24 июнь куни тахминан соат 23.50 ларда пойтахтнинг Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” метроси олдида фуқаролар 2002 йилда туғилган A.У. ва унинг танишлари 2002 йилда туғилган X.O., 2002 йилда туғилган M.A., 2004 йилда туғилган С.T. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишган. Шундан сўнг, улар A.У.ни ўзларига тегишли Мatiz автомашинасига ўтказаётган вақтида, ИИО ППХ ходимлари келаётганлигини кўриб воқеа жойидан қочиб кетган.
Билдирилишича, ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳеч ким пичоқ билан таҳдид қилмаган ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси