Тошкентда ўндан ортиқ мактаблар шу ҳафта очиляпти
Жамият
−
09 Сентябрь 2020 5283 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-гигиена талаблари асосида бугун, 9 сентябрдан Тошкентдаги бир нечта умумтаълим мактабларида таълим жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ҳокимлик хабарига кўра, шу ҳафта мобайнида Тошкент шаҳрида 16 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини бошланади.
Мазкур мактабларнинг барчаси мукаммал таъмирдан чиққан бўлиб, замонавий кўриниш, шароит ва қулайликларга эга. Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида таълим ўқувчилар орасида масофа сақлаган ҳолда олиб борилиши учун барча чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қарийб 10 минга яқин мактабларнинг 329 таси пандемия шароитига мослашган ҳолда иш бошлади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
Барчаси