Тошкентда ўлиш “қанчага тушади?” Ортиқхўжаев янги қарорни имзолаш арафасида 

Жамият

image

Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизмат кўрсатиш тарифлари белгиланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида  келтириб ўтилган.

Ҳужжат билан, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашев), Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (С.Ибрагимов) мазкур қарор билан белгиланадиган Тошкент шаҳри қабристонларида гўр    қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизмат кўрсатиш тарифлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда бир хилда қўлланиши ҳамда кўринарли жойларига ўрнатилиши таъминлайди.

Мазкур қарор расмий эълон қилингач www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилади.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари қуйидагича:

Т/р  Хизмат турлари  Ўлчов бирлиги  Нарҳи (сум)
      
1. Тегишли диний конфессия қабристонларида фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш  м²  бепул.

2.  Анъанавий мусулмонча гўр қазиш:      

•  катта (1х1 метр чуқурлиги 1,5 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,5х0,6 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 2 метр, эни 1 метр ва баландлиги 1,1 метрлик лахат) 1 гўр  115000.

•  кичик (0,6х0,8 метр чуқурлиги 0,7-0,8 метрлик* айвон, қибла томон чап бурчагидаги 0,3х0,4 метрлик туйнук, туйнук орқали узунлиги 1-1,4 метр, эни 0,4-0,5 ва баландлиги 0,4 метрлик лахат) 1 гўр 45000.

3.  Қабристонларда бошқа динга мансублар учун гўр қазиш:    
  
•  катта (узунлиги 2 метр, эни 1 метр, чуқурлиги  1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача)  1 гўр  90000

•  кичик (узунлиги 1-1,3 метр, эни 0,5-0,6 метр, чуқурлиги 1-1,5 метр* тобут (гроб) қопқоғигача) 1 гўр 45000

4.  Рақамли устунча дона – 30000

5.  Мусулмон динига мансублар учун тобутлар тайёрлаш:      

1,9 метр дона – 1.200 000 (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум)

6.  Сартахта дона – 950 000 (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум)

7.  Тахталик транспорт қутиси тайёрлаш:      
1,9 - 2,2 метр дона – 700 000 (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум)

8. Зичланган тола қоғозлик тобут (гроб) тайёрлаш**:      

•  1,7 - 1,75 метр дона – 170000
•  1,8 - 1,85 метр дона –  200000
•  1,9 - 2,2 метр дона – 220000

9.  Зичланган толали қоғоздан тайёрланган тобутни (гроб) рухланган тунука билан қоплаш:      

1,9 - 2,2 метр дона – 350000

10.  Рухланган тобутлар (гроб) учун тахта синчли зичланган толали қоғоздан транспорт қутиси тайёрлаш**:      

1,9 - 2,2 метр дона – 500000

11.  Махсус транспортдан фойдаланиш:      

ПАЗ – 672, "OTAYOL" М – 24, "FOTON"  1 соат – 60000

12.  Ёдгорликни қабр устидан бузиб олиш тўплам – 250000

13.  Гулчамбарлар тайёрлаш:      

•  думалоқ  (1,6 х 1,2 мерт) дона – 230000;
•  кичик ромб (1,25 х 0,75 метр) дона – 100000.

14.  Эксгумация ишларини амалга ошириш:      

Фуқаролар аризасига асосан ва тегишли мутасадди ташкилотларнинг рухсати билан 1 қабр  100000

*Изоҳ: Қабрнинг чуқурлигини белгилашда дафн этиш усули, диний хусусиятлар ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 2018 йил 3 майда Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан қабул қилинган “Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори амалда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ортиқхўжаев қарори лойиҳаси

Баҳолаганлар

1250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг