Мактабда ток уриб ўлган бола. Айбдорларга ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
16 Апрель
16593Аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси ток уриб ўлиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун 16 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида мактаб директори ва унинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Суд мажлисида иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири Алибек Бейжановга кўра, мактаб директори Р.М. ЖКнинг 207- (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддаси "а" банди билан айбдор деб топилган.
"Мактаб директорининг 2 йил раҳбарлик лавозимида ишлаши тақиқланиб, унга нисбатан 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди", дейди QALAMPIR.UZ мухбири.
Шунингдек, 99-сонли умумтаълим мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Қ.Р. ҳам ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми а-банди (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан айбдор деб топилиб, 2 йил раҳбарлик лавозимида ишламаслик ва 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг жазо муддатини манзилли колонияда ўташи белгиланди.
Бундан ташқари, жабрланувчи тарафга зарарни қоплаш учун Фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкинлиги айтилган.
LiveБарчаси