Тошкентда ўқувчининг бошига урган ўқитувчи жазоланди
3-саҳифа
−
19 Февраль 2025 3586 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Тошкент шаҳридаги 240-мактаб ўқитувчиси ўқувчини дўппослагани ҳақида видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги 240-сонли умумтаълим мактабида шу йилнинг 15 январь куни тахминан соат 16:00 лар атрофида 5-“Д” синф ўқувчиси М.С. бошланғич таълим фани ўқитувчиси Н.Қ.нинг дарс машғулотига ўтишига халақит қилиб, синфхона эшигини бир неча марта тепган ва тақиллатган. Оқибатда ўқитувчи Н.Қ. ўқувчига танбеҳ бериб, М.С.ни синф раҳбари олдига олиб борган ва бошига бир маротаба урган. Аммо видео мурожаатда акс этган лавҳа 240-мактабга тегишли эмаслиги аниқланган.
Ўқувчининг онаси О.Д. ўқитувчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят хати билан мурожаат қилган. 2025 йил 13 февраль куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди қарорига кўра, ўқитувчи Қ.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 33-моддаси (Енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши) қўлланилиб, жарима жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўқитувчи ўқувчини беаёв калтаклаганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025