Тошкентда ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи жазоланди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2022
8940Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи ҳамда ўқувчи ўртасида тортишув акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган мактабда 9-Л синфида математика дарсида ўқитувчи М.Ж. ўқувчи У.Ю.га телефондан фойдаланиб, дарсга халақит бергани учун танбеҳ берган. Ўқитувчининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, ўқувчи ҳурматсизлик қилишда давом этган. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчига қўл кўтарган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича ўқитувчига нисбатан интизомий чора кўрилган. Мактабда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, барча устозларга бўлган вазият бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, дарс вақтида телефондан фойдаланмаслик бўйича тартибни бузган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода мактаб ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчиларини ургани ва ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди. Шундан сўнг ўқитувчи ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилган.
LiveБарчаси