Бухорода бошланғич синф ўқувчиларини урган ўқитувчи ишдан кетди
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2022
6991Бухорода бошланғич синф ўқувчиларини урган ўқитувчи ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулодда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилган. Мазкур ZOOM орқали бўлиб ўтган мажлисда халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирок этиб, бу воқеа кенг муҳокама қилинган. Шунингдек, ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода мактаб ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчиларини ургани ва ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси