Бухорода ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклади (видео)

3-саҳифа 11013
image
-

Бухорода мактаб ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчиларини ургани айтилмоқда. Ушбу ҳолат акс этган видео Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевга келиб тушган.

Ушбу видеода мактаб ўқитувчиси болаларни уриб дарс ўтгани акс этган. Мактаб Бухоро шаҳридаги 4-сонли мактаблиги, шунингдек, болаларни урган ўқитувчи М.В. экани айтилмоқда.

Видеода акс этган ўқувчилар ушбу мактабнинг 3-“Д” синф ўқувчилари бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳамон муносабат билдирмади.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 336
Рейтинг: 3.1
t
×