Тошкентда ўқувчи синфдошини пичоқлади
3-саҳифа
−
12 Март 2023
9836Тошкент шаҳри Миробод туманида 11 синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Кеча, 11 март куни соат 14:00 ларда Миробод туманидаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчилари – 2006 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2005 йилда туғилган О.Ж. шу тумандаги спорт майдончаларидан бирида баскетбол ўйнаётган вақтида ўзаро оғзаки гап талашиб қолган. Шундан сўнг вояга етмаган Т.А. ўзи билан олиб келган пичоқ ёрдамида О.Ж.ни бел соҳасига бир маротаба урган. Оқибатда О.Ж. тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага олиб борилган. Ҳозирда О.Ж.нинг ҳолати қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга пичоқ ёки бошқа совуқ қуроллар муаммонинг ечими эмаслигини, ҳар қандай низони оғзаки ҳал қилиш мумкинлигини, қонунларга риоя этиш лозимлигини тушунтиринг”, дейилади хабарда.