Тошкентда ўқувчи қиз нега “самосуд” қилингани ошкор бўлди
Жамият
−
23 Апрель 2023
52130Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ўқувчи қиз қурилиш объектида “самосуд” қилинган эди. Қизлар ўртасида миш-миш сабаб жанжал келиб чиққани ошкор бўлди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
331-мактаб директори ўринбосарига кўра, жанжалга қизлар ўртасидаги миш-мишлар сабаб бўлган. Жабрланувчи бир беҳаё суратдаги қизни ўзидан юқори синфдаги ўқувчи эканини айтиб, мактабда миш-миш тарқатган.
Буни эшитган юқори синфда ўқийдиган қиз эса уни ҳудуддаги қурилиши битмаган объектда “самосуд” қилган.
“Ушбу ҳолат қизлар ўртасидаги деди-деди, миш-миш сабаб юзага келган. Қизлар бўлган-бўлмаган гапларни бир-бирига воситачи сифатида тарқатишган”, дейди директор ўринбосари.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.