Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
21 Май 9020 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда 9-синф ўқувчилари ҳамда информатика фани ўқитувчиси жанжаллашиб кетди. Пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда ҳуқуқ тартибот органларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
“Бу бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади. Мактаб ички қоидаларига риоя этмаган ҳамда мазкур ҳолатга жавобгар барча шахсларга нисбатан тегишли тартибда қонун доирасида чора кўрилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида йигит рашк туфайли ўзи билан унаштирилган, 11 синфда таҳсил оладиган севгилисини пичоқлаб ўлдирганди.
Live
Барчаси