Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 сентябрь куни Тошкентда учта автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат соат 00:30 атрофида Чилонзор тумани Кичик ҳалқа ва Қатортол кўчалари кесишган жойда содир бўлган. 1993 йилда туғилган К.Д. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинаси, 2003 йилда туғилган Й.А. бошқарувидаги Malibu-1 русумли автомашинаси ва 1995 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналар тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Соbalt ҳайдовчиси тан жароҳат олган.

“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.А. Cоbalt автомашинасини бошқариб келаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, айланиб кетганди.

Мадина Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made