Тошкентда “участковой” пичоқланди
3-саҳифа
−
17 Апрель
6925Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида "участковой" пичоқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Бош прокуратура ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 14 апрель куни Янгиҳаёт тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари жанжал бўлаётган хонадонга борган.
"Шу пайт хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларидан бирининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган", дейилади хабарда.
Тан жароҳати олган профилактика инспектори шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105 (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси