Тошкентда уч хотинига ҳам алимент тўлашдан қочиб юрган эркак ушланди
3-саҳифа
−
18 Январь
7997Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов хабар берди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимида 3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган К.С.га нисбатан чора кўрилган.
Мажбуриятини бажармасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган ота жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарорига асосан 15 суткага қамалди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда икки фарзандига алимент тўламай юргани учун қидирувда бўлган эркак ўз уйининг томидан топилганди.