Тошкентда “томоша кўрсатган” ёшларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланган ва хавфли манёврни амалга оширган шахсларнинг видеоси тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди. 

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 16 январга ўтар кечаси тахминан соат 03.30 ларда Олмазор тумани Янги Олмазор кўчасида содир бўлган. 2005 йилда туғилган йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигига қарамай, ижарага олинган Monza русумли автомобилда давлат рақамини ечиб ҳаракатланган. 

Шунингдек, ҳаракатланиш вақтида машинада қонунбузарнинг икки нафар – 2006 йил ва 2009 йилда туғилган танишлари ҳам бўлган. Улардан икки нафари танасини Monza'дан чиқариб ҳаракатланган ва қоидабузарликни содир этган. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганларнинг ота-онасига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган. 

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент машина жавобгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг