Тошкентда “таблеткачи” савдогар ушланди
3-саҳифа
−
25 Январь
4034Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Зангиота туманида яшовчи фуқаро У.У.нинг (муқаддам судланган) хонадони кўздан кечирилганда 770 дона оқ қизил рангли “Зардекс” номли капсула ва 26 дона флаконда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели ва Яшнобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланган эди. Улардан чакана нархи 131,4 млн сўмга тенг бўлган жами 1 643 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган.
LiveБарчаси