Тошкентда табиатга қарийб 200 млн сўм зарар етказган шахс аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Янгийўл туманида 1 туп чинорни кесган, яна бирига қасддан шикаст етказган шахс табиатга 199 млн сўмдан ортиқ зарар етказди. Бу ҳақда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл туманида экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Рейд давомида туманнинг “Халқабод” МФЙ Ўзбекистон кўчасида 1 туп кўп йиллик чинор дарахти таг қисмидан кесилгани ҳамда яна 1 туп кўп йиллик чинор дарахтига қасддан шикаст етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ўтказилиб, ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида яшовчи фуқаро Х.Д. томонидан содир этилгани маълум бўлган. У “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузган ва табиатга 199 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган.

Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида тут дарахтини кесган фуқаро 71 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент табиат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг