Тошкентда Spark, Nexia-3 ва автобус тўқнашди
3-саҳифа
−
26 Май 2023 9685 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Nexia-3, Spark ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Бугун, 26 май куни соат 14:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли-Чўпон ота кўчалари кесишган чорраҳасида Spark, Nexia-3 ва Kinglong русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси М.С. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманида йўловчи автобуси ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025