Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ёниб кетди
3-саҳифа
−
17 Сентябрь 2020 8733 1 дақиқа
Бугун, 17 сентябрь куни Тошкентда Spark ва Matiz русумли енгил автомобиллар тўқнашди. Натижада Matiz ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат тахминан 18:30 ларда Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, Ботаника боғи қаршисида юз берган.
Автоҳалокат оқибатид, Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага жўнатилган.
Matiz русумли автомобилда юзага келган ёнғин бартараф этилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь