Тошкентда Spark ҳайдовчиси билан каналга тушиб кетди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь
3950Кеча, 22 сентябрь куни Тошкент вилоятида Spark каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:40 атрофида Spark русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зах каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди. Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
“Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабар сўнгида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда автомобиль йўловчилари билан каналга чўкиб кетганди.
LiveБарчаси