Тошкентда шифокорлар иш вақтида жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган клиникада ишлайдиган ходимлар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 14 июнь куни тахминан соат 18:00 атрофида Чилонзор тумани 6-мавзе ҳудудида жойлашган клиника биносида юз берган. 1982 йилда туғилган К.А. ва 1982 йилда туғилган У.Х. ўзаро иш фаолияти юзасидан тортишиб қолиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида фуқаро К.А. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал шифокор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг