Тошкентда радар ўрнатиладиган жойларнинг бошланғич нархлари маълум қилинди

Жамият

image
Йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаган тадбиркорга жариманинг қанча қисми берилиши аниқ бўлди north_east

Йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаган тадбиркорга жариманинг қанча қисми берилиши аниқ бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида Тошкент шаҳрида тадбиркорлар томонидан радар ўрнатиладиган ҳудудлар ва уларнинг аукциондаги бошланғич нархлари белгиланмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри ҳудудида Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида автотранспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони)га боғлиқ.

Масалан, сутка давомида 20 мингтагача автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган кўча ва чорраҳаларга Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи аукцион орқали бошланғич баҳоси базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 10 баравари миқдорида белгиланади.  

Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи)ни белгилаш тартиби

Бундан ташқари, қарор лойиҳасида Тошкент шаҳар ҳудудида интеллектуал видеокамералар ва стационар радарлар ўрнатилиши лозим бўлган жойлар рўйхати ҳам келтирилади.

Мазкур рўйхатга кўра, Тошкент шаҳрининг 462 та манзил-ҳудудида жами 2 417 та видеокамера ва 157 та радар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилиши белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима

Баҳолаганлар

1385

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг