Тошкентда пулли “парковка”лар учун қайта савдо ўтказилди

Жамият

image

Тошкент кўчаларида пулли автотураргоҳ ташкил қилиш учун жорий йилнинг 17 декабрь куни такрорий аукцион ўтказилди. Бу ҳақдаги аукцион натижалари “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштирилган.

Савдо жараёни 20 дақиқадан кўпроқ давом этиб, икки ставкадан сўнг якунланган. Натижада Streetpark Systems компанияси ғолиб бўлган. Компания лот учун 62,93 миллиард сўм – бошланғич нархдан 10 фоизга юқори нарх таклиф этган.

Маълумот учун, Streetpark Systems 2024 йилнинг 13 ноябрида рўйхатга олинган. Компания таъсисчиларидан бири – Қудратбек Дилшодович Ёқубов бўлиб (Leader Great Trade, Aziz Export 777, Prime Avto Consulting МЧЖларига ҳам эгалик қилади), у 75 фоиз улушга эга. Қолган 12,5 фоизи Венгриянинг iCell Mobilsoft Zrt ва Kasy Park компанияларига тегишли.

Бир лот доирасида Тошкент шаҳридаги ижарага бериладиган майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил қилади. Ижара муддати эса 3 йил. Ижарачи дастлабки 2 йилда автотураргоҳларни жиҳозлаш, паркоматлар, ҳаракатни ташкил этиш воситалари ва коммуникация тармоқларини ўрнатиш учун камида 5 млн доллар сармоя киритиши зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги йўл бўйларида автотураргоҳ ташкил қилиш учун 86 нуқтанинг ижарага берилиши бўйича онлайн аукцион ўтказилди ва ушбу ҳуқуқ 120 миллиард сўмга сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент аукцион Streetpark Systems

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг