Тошкентда подстанциядаги трансформатор ёниб кетди
3-саҳифа
−
17 Июль 2025 5799 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги подстанцияда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 17 июль куни соат 01:31 да туманнинг Авайхон кўчасида жойлашган подстанция ичида трансформатор ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:37 да етиб бориб, ёнғин соат 02:06 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин содир бўлганди. Манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлангани аниқланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь