Тошкентда ёш қизга ҳужум қилган эркак ушланди
3-саҳифа
−
05 Сентябрь 2023
17155Аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур жиноятда гумон қилинаётган шахс ИИО ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонова хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 4 сентябрь куни соат 15:20 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи қиз ўз подъездига кириб кетаётганида номаълум йигит унга орқадан ҳужум қилган ҳамда уни мажбурлаб шахсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган. Баланд овозларни эшитган қўшни уйдагилар югуриб чиққан вақтда йигит қочиб кетган.
Бугун, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Бошқарманинг аниқлик киритишича, мазкур жиноятни 1994 йилда туғилган А.Й. содир этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19 апрел куни Миробод тумани Иноқобод кўчасида номаълум шахс 17 ёшли қизнинг орқасидан келиб, тегажоғлик қилганди. Сўнгра ҳодиса жойидан қочиб яширинган. Кейинчалик қизнинг отаси унинг стрессдалигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида жорий йилнинг 8 август куни кўриб чиқилиб, О.О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь