Тошкентда тегажоғликка учраган қизнинг отаси унинг стрессдалиги ҳақида маълумот берди
3-саҳифа
−
21 Апрель 2023
12144Тошкент шаҳри Миробод туманида бегона эркак томонидан тегажоқлик қилинган қиз айни пайтда стресс ҳолатида. Бу ҳақда қизнинг отаси маълум қилди.
“Қизим мактаб ўқувчиси. 19 апрель куни мактабдан қайтаётганда орқа томондан нотаниш фуқаро келиб, оғзини беркитиб, бўйнидан бўғиб йиқитган. Ушбу ҳолат бўйича эрталаб турмуш ўртоғимдан эшитдим. Қизим ҳозир стресс ҳолатда. Видеода қарасангиз орқада келаётганида кўрмай қолган, эркакни танимайди. Яхшиям бақиргани учун қочиб кетган, ҳеч нарсасини олмаган, қизим қўлида ушлаб қолган. Туман ИИБга бориб, мурожаат қилдим. Ўша болага нисбатан қаттиқ чора кўришларини сўраб қолардим”, дейди қизнинг отаси.
Шунингдек, қиз яшайдиган “Иноқобод” МФЙ раиси Нурсулув Сабикова фикр билдириб, видеодаги йигитни ўзи ҳам кўргани, аммо танимаслигини айтиб ўтган.
“Тўғриси, жуда шокка тушдик ҳаммамиз. Психологлар келишди ва айни пайтда қиз билан ишлашяпти. Ўзим ҳам суҳбатлашдим. Озроқ қўрққан, лекин ҳаммаси жойида, Худога шукр”, дейди у.
Қиз таҳсил олаётган мактаб ходими унинг 11-синфда ўқишини ва синфдошлари ичида жуда фаол, лидерлардан эканини айтган. Унинг келтиришича, қиз мактабга бориб, соат 10:00 ларда Ўзбекистон Миллий университетида математика факультетида бўлиб ўтган олимпиадада қатнашиб, уйига қайтаётганда ушбу ҳолат юз берган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида эркак мактабдан қайтаётган 17 ёшли қизнинг орқасидан келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб, қўйиб юборган эди. Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ишни содир этган O.O. ушланиб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 апрель куни имзолаган қонунга кўра, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш ҳаракатлари учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь