Тошкентда перекись водород моддаси сизиб чиқди
3-саҳифа
−
21 Июль 18839 1 дақиқа
Бугун, 21 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган омборхонадан перекись водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг Узумбоғ кўчасида ҳаводан олтин гугурт ҳиди келаётгани ҳақида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан бошқарманинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борган.
Бирламчи маълумотларга кўра, омборхонада жойлашган сиғимдан перекись водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган.
Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни тонгги вақтда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ҳудудини чангсимон тутун қоплагани ҳақида хабар берилганди. Ҳудудда таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сульфид 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланган.
Live
Барчаси