Тошкентда ота алимент учун 818,8 млн сўм тўлади
Жамият
−
27 Август
8059Тошкент шаҳрида ота алимент учун 16 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Маълум қилинишича, алимент тўловларни ўз вақтида тўлаб келган фуқаро Э.З. вояга етмаган 3 нафар фарзандларининг таъминоти учун улар то вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб ариза билан мурожаат йўллаган. Шунга кўра, 2024 йилдан 2040 йилгача бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда, жами 818 миллион 895 минг 193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган.
Шунингдек, Э.З алиментларни олдиндан тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича судга ижро ҳужжатини адо этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши тушунтирилган. Суд қарздорнинг аризасини қаноатлантириб, жорий йилнинг 15 август куни ажрим қабул қилинган.
Суднинг мазкур ажримига асосан қарздор Э.З ундирувчи Н.Д фойдасига жами 818 миллион 895 минг 193 сўм эвазига 1 та уй, Spark автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пуллари тўлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода алимент тўлашдан 11 йил қочиб юрган ота бувисининг уйидан топилганди. Шунингдек, Андижонда фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор ота холасининг уйидан топилди.
LiveБарчаси