Алимент тўлашдан қочиб юрган ота холасиникидан топилди
3-саҳифа
−
24 Июль
4383Андижонда фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор ота холасининг уйидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ю. турмуш ўртоғи билан ажрашган. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ундирувчи М.Ю. фойдасига бир нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш белгиланган.
Мазкур ҳужжат бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ота алимент пулларини ўз вақтида тўламай келгани учун 2023 йилнинг август ойида маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Бироқ Ж.Ю. шундан сўнг ҳам вояга етмаган фарзанди учун маблағни қизғаниб, алимент тўламай келган ва қарздорлик салкам 13 млн сўмдан ортиб кетган. Шунингдек, яшаш манзилига келмасдан яшириниб юрган.
Бошқарманинг олиб борилган қидирув тадбирида аниқланишича, қарздор Булоқбоши туманида яшовчи холасининг уйида яширинча яшаб келаётгани маълум бўлган. Белгиланган тартиб бўйича қидирувдаги шахс давлат ижрочисига топширилган ва бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан қарздор Ж.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода алимент тўлашдан 11 йил қочиб юрган ота бувисининг уйидан топилганди.
LiveБарчаси