Тошкентда оилавий тадбиркорлик учун 300 млрд сўм йўналтирилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда бугун, 8 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу йиғилишда 2023 йилда пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

“Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади” дейилади хабарда.

Мутасаддиларга йил якунига қадар:

  • 14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек 12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;
  • 57 та меҳмонхона, 3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда 7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишга кўмаклашиш топширилди.

Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик Тошкент кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг