Тошкентда ноқонуний сотилаётган 5,6 тонна бензин аниқланди
3-саҳифа
−
29 Февраль
5471Тошкент шаҳрида 5,6 тонна бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланган. Унга кўра, 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда, ноқонуний даромад орттириш мақсадида AI-80, AI-95, AI-92 маркали бензин ёнилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келган. Улардан жами 5,6 тонна бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган иссиқхонада 3 млрд 300 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлганди.
Сарвар Хуррамов