Тошкентда ноқонуний дори сотган ота-бола ушланди (видео)
3-саҳифа
−
13:37 1090 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 3 млрд сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган дори савдоси билан шуғулланган ота ва бола ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола ўз яшаш хонадонида айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлашга мўлжалланган яширин омбор ташкил қилган. У ерда дори воситаларини сақлаш ҳамда дорихоналарга ўтказиш билан шуғулланган.
Тезкор тадбир давомида қонунбузарларга тегишли хонадон ва автомобиль кўздан кечирилганда, асосан Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Галвус МЕТ” каби 87 турдаги, жами 133 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари аниқланган. Бундан ташқари, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 нафар шахсга тегишли бўлган банк пластик карталари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда дори воситалари намуналари экспертизадан ўтказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ширинлик орасига яширилган қорадорини хориждан олиб ўтмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси