Тошкентда NJA ва скутер тўқнашди
3-саҳифа
−
17 Апрель
4142Тошкентда NJA русумли автомашина ва скутер ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Бугун, 17 апрель куни соат 04:00 ларда Учтепа тумани Катта Хирмонтепа-Ширин кўчалари кесишмасида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи З.А. бошқарувидаги NJA русумли автомашинаси ҳамда 2004 йилда туғилган О.Э. бошқарувидаги скутер тўқнашган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси О.Э. тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 16 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь