Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
17 Апрель
3439Кеча, 16 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 23:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Nexia-3, Nexia-2, “Москвич-412”, Tracker 2, Monza русумли автомашиналар иштирокида содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилганди. 12 апрель куни эса Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган К.Ш Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1975 йилда туғилган А.Р.ни уриб юборган, пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь