Тошкентда Nexia уч қаватли кўприк тўсиғига осилиб қолди
3-саҳифа
−
17 Июль 2023 9146 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 21 ёшли йигит Nexia-3 машинасини уч қаватли кўприк тўсиғига уриб олди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа бугун, 17 июль куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси ТАПОиЧ йўл ўтказгичида юз берган. 21 ёшли йигит Nexia -3 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳат олмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025