Тошкентда Nexia турган жойида ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 20 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаракатсиз турган Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти автотураргоҳида ҳаракатсиз турган Nexia русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

"Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Андижон шаҳар Пирмуҳаммедов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Matiz транспорт воситасининг электр қисмидаги носозлик сабаб салон қисмида ёнғин келиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Nexia

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг