Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиб, бўлиниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
06 Март 2025 13842 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Миробод туманида Nexia-2 йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, олд қисмидан бўлиниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 6 март куни соат 17:26 ларда Миробод тумани Ойбек-Шаҳрисабз кўчалари кесишган чорраҳада 1995 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. Nexia-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида Malibu-2 ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Live
Барчаси