Тошкентда Nexia-3 ва Spark иштирокидаги ЙТҲда уч киши жароҳатланди
3-саҳифа
−
19 Октябрь
1765Бугун, 19 октябрь куни Тошкентда Nexia-3 ҳамда Spark иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:30 ларда Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва 23 ёшли йўловчиси Т.Б. ҳамда Spark русумли автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “Жигули” ва “Нива” тўқнашиши оқибатида ўсмир жароҳатланганди.