Тошкентда “Жигули” ва “Нива” тўқнашиши оқибатида ўсмир жароҳатланди (видео)
3-саҳифа
−
16 Октябрь
4544Тошкент вилоятида ҳайдовчи “Жигули”да ҳаракатланиб, қизил чироғига амал қилмагани оқибатда бошқа автомобиль билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 15 октябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Найман” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи 1989 йилда туғилган М.З “Ваз 2101” русумли транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан ҳолда светофор чироқларига амал қилмасдан ҳаракатланиб келаётган вақтида ушбу йўлга қўшилиш мақсадида ички кўчадан чиқиб келган 1987 йилда туғилган Қ.Қ бошқарувидаги “Нива” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида “Ваз 2101” русумли автомобиль йўловчиси 2009 туғилган А.З. енгил тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ҳайдовчи маст одамни уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетганди. Оқибатда у тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган.