Тошкентда муқаддам судланган фирибгар яна бир фуқаронинг 42 минг долларини “ухлатди”
3-саҳифа
−
15 Май 2023
5748Тошкент шаҳрида имтиёзли кредит ва ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департaменти хабар берди.
Таъкидланишича, Миробод туманида муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ғ.Э. фуқаро Г.Г.нинг ишончига кириб, гўёки унга юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида банкдан имтиёзли кредит ҳамда Чилонзор туманидаги савдо комплекси ёнидан 6 сотих ер майдони олиб беришини ваъда берган. Эвазига 22 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс, ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 600 млн сўм беришини талаб қилган. Шундан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь