Тошкентда метро поезди бирдан тўхтаб, тутай бошлади
Жамият
−
09 Август 2019 8790 1 дақиқа
Бугун, 9 август куни Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” станцияси бўйлаб ҳаракатланаётган метро поезди бирдан тўхтаб, ундан тутун чиқа бошлаган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа соат 08:55 ларда содир бўлган.
“Космонавтлар” станциясининг иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларга кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлганида колодканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келди ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлди”, дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” тарқатган хабарда.
Носозлик 5 дақиқада бартараф этилган.
Мазкур ҳолат Тошкент метрополитенининг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025