Тошкентда маст ҳолатда дўстини ўлдирган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида маст ҳолатда дўстини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилга қамалди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 1987 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган эркак ва 1988 йилда Хоразм вилоятида туғилган эркак “Қўйлиқ” деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланган. Ишдан ташқарида улар бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилиб турган.

Шундай кунларнинг бирида икки эркак ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда 37 ёшли эркак ўткир тиғли жисм билан танишининг бўйин соҳасига тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида мазкур ҳолат бўйича жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга шу модда билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида хусусий клиникада танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ушбу шахсни 97-модда 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент маст

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг