Тошкентда Malibu уриб кетган пиёда вафот этди

Жамият

image

Кеча, 12 февраль куни Тошкентнинг Миробод туманида Malibu уриб кетган пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 23:00 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида юз берган. Фуқаро И.А. Malibu автомобилини бошқарган вақтда пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 45 ёшли пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг