Тошкентдаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилди (видео)
3-саҳифа
−
22 Ноябрь
9355Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бир нечта ўқувчилар томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида бурни сингани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 19 ноябрь куни содир бўлган. Айни пайтда вилоят ММТБ ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳолат назоратга олинган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якунида батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 3-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув рўй берганди. Ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтган тартибсизлик бўйича шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ходимлари ва мактаб маъмурияти томонидан тезкор ўрганиш ўтказилиб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилганди.
LiveБарчаси